Даволашнинг мазкур усули кимёвий терапия самара бермаганда қўлланилади ва яхши самара беради.

Энди қон саратони билан касалланган энг оғир ҳолатдаги беморлар ҳам яшаб кетиши мумкин.

Даволашнинг мазкур усули уч йилда ишлаб чиқилди ва икки бор синовдан ўтказилди.

Шифокорлар CAR-T-ҳужайра терапиясини ўзлаштиришди. Бу жаҳон тиббиётида илғор технология саналади. Беморлардан лимфоцитлар олинади. У пробиркада ўсимталарни бартараф қилишга ўргатилади. Шундан сўнг организмга қайтарилади.

“Ўткир лимфобластик лейкозда яшаб кетиш қарийб 90 фоиз. Тасаввур қилинг, кимёвий терапиядан сўнг ўн бемордан тўққиз нафари яшаб кетади. Аммо 10 фоиз ҳолатда уларга ёрдам бериш фойда бермайди. Ана шу қолган беморларга эса CAR-T-терапияси қўлланилади. Яъни, бундан келиб чиқадики, биз ҳар бир болага ёрдам бера оламиз”, дейди Болалар онкологияси, гемотологияси ва иммунологияси республика илмий-амалий маркази директори ўринбосари Михаил Белевцев.