Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вакиллари Беларусь Республикасининг пойтахти Минск шаҳрида 18-21 апрель кунлари бўлиб ўтаётган кинолог-мутахассисларнинг хизмат кўпкураши бўйича халқаро мусобақасида  ўз хизмат итлари билан  қатнашмоқда.

Бугун ушбу мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда ИИВ Қўриқлаш департаменти бошлиғи генерал-майор А.С.Шепелев сўзга чиқиб мусобақа иштирокчиларига омад ва зафарлар тилади.

Айни дақиқаларда ходимлар ўзларининг махсус итлари билан биргаликда биринчи босқичдан ўтмоқдалар.

Шартларда ходимлар ва уларнинг хизмат итларининг  ҳаракатчанлиги,  мураккаб шароитларда қарор қабул қилиш ва тезкор қўзғалишлари синовдан ўтказилмоқда.

Таъкидлаш жоизки қўрқоқ ва назоратсиз итлар учун ушбу шартлардан ўтиш деярли мумкин эмас. 

"Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

"Янги Ўзбекистон" мухбири