Туризм  ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 га яқин полвонлар иштирок этмоқда.

Мусобақа очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича вакили Севара Деҳқонова юртимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортга, миллий спорт турларига, хусусан, спортнинг аҳоли орасида оммавийлигини таъминлаш каби  ишларга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида таъкидлаб, полвонларларга омад тилади.

Шу тариқа катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу беллашувларда эркаклар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 8 вазн тоифасида, аёллар эркин йўналишда 5 вазн тоифасида ғолиблик учун курашади.

Беллашувлар 1 июнга қадар давом этади.