Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик – тақвим режасидаги мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 300 га яқин ёш полвонлар ғолиблик учун курашди.
Юқори савияда ташкил этилган мамлакат кубогида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишида 11 вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 вазн тоифасида ғолиблик учун беллашди.
Икки кун давом этган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, қуйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида ғолибликни тантана қилишди.
Классик йўналиш. Ўғил болалар
42 кг. – Ойбек Содиқов (Фарғона)
46 кг. – Бунёд Расулов (Фарғона)
50 кг. – Ҳаётбек Камолиддинов (Фарғона)
55 кг. – Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган)
60 кг. – Исмоил Умрзоқов (Наманган)
65 кг. – Фаёзбек Абдуғаффоров (Фарғона)
71 кг. – Ҳасанбой Тўхтасинов (Андижон)
77 кг. – Бекзод Камолиддинов (Андижон)
83 кг. - Муроджон Собиржонов (Наманган)
90 кг. – Ойбек Муҳаммедов (Фарғона)
+ 90 кг. – Баҳодир Меҳмонов (Фарғона)
Эркин йўналиш. Қизлар
44 кг. – Молдир Алимбаева (Қорақалпоғистон)
48 кг. – Зулайхо Абдужабборова (Наманган)
52 кг. – Юлдуз Абдуллаева (Сирдарё)
57 кг. – Ясмина Содиқова (Наманган)
63 кг. – Қизлархон Ҳусанова (Наманган)
70 кг. – Лаззат Толипбергенова (Қорақалпоғистон)
+ 70 кг. – Ўғилой Салимова (Фарғона)
Ўғил болалар. Эркин йўналиш.
42 кг. – Қувонч Эрмуҳаммедов (Наманган)
46 кг. – Амирхон Абдуқаҳҳоров (Тошкент в.)
50 кг. – Шаҳзод Усмонов (Тошкент в.)
55 кг. – Шоҳжаҳон Маматкаримов (Фарғона)
60 кг. – Нодирбек Турғунпўлатов (Наманган)
65 кг. – Ҳасанбой Абдусобиров (Фарғона)
71 кг. – Жаҳонгир Низомиддинов (Наманган)
77 кг. - Аҳмадали Солиев (Андижон)
83 кг. – Иномжон Янгибоев (Фарғона)
90 кг. – Бобур Мадаминов (Фарғона)
+ 90 – Тошпўлат Асадов (Бухоро).
Кучли учликдан жой олган полвонлар мусобақа ташкилотчилари томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бугун Боғдод туманидаги БЎСМ стадионида белбоғли кураш бўйича Боғдод тумани ҳокими соврини учун катталар ўртасида 60, 70, 80, 90, +90 кг. вазн тоифалари бўйича очиқ турнир ташкил этилади.
Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади