Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионати баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 300 дан ортиқ ёш полвон ғолиблик учун кураш тушмоқда.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ёзёвон тумани ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Ҳотамов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси ўринбосари Аъзамжон Шокиржонов, федерация кенгаши аъзоси Неъматулло Тўйчиев, Фарғона вилоят белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори Мираншоҳ Рўзиев, туман БЎСМ директори Музаффар Каримов ва бошқалар иштирок этиб, мусобақа қатнашчиларига омад тилади.
Юқори савияда ташкил этилган ушбу чемпионатда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишида 11 вазн тоифасида, қизлар эркин йўналишда 7 вазн тоифасида ғолиблик учун беллашади.
Мусобақа 26 июнга қадар давом этади.
Илҳом Раҳмон