Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси хабарига кўра, унда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган олти нафар жиззахлик, бир нафар хоразмлик полвонлардан иборат терма жамоамиз аъзолари 5 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
20 га яқин давлатларнинг ёш курашчилари қатнашган беллашувларда истеъдодли спортчиларимиздан Асадбек Маматалиев (60), Азимжон Акбаров (70), Сардор Жумабоев (75), Жаҳонгир Жумабоев (90), Марат Шахмаев (100) ўз вазнларида кумуш медалларга сазовор бўлди. Шунингдек, Муҳаммадрасул Муҳаммаджонов (65) ва Зиёдулла Валижонов (80)га бронза медаллари насиб этди.
Чемпионат баҳсларини бошқариб боришда ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Бекберган Болтаев иштирок этди.
Жаҳон чемпионати доирасида от устида ва қумда кураш бўйича ҳам беллашувлар ташкил этилди.