Айрим манбаларда улар Кумбел петроглифлари деб ҳам юритилади. 2450 метр баландликда жойлашган ушбу қоя сурати Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ҳудудида яшаб ўтган қадимий инсоннинг маданияти ва ҳаётининг кўплаб далолатларидан биридир.

Белдерсой петроглифлари замонавий «цивилизация»га нисбатан яқин – Белдерсой дам олиш масканидан атиги 8 километр узоқликда жойлашган. Одатда, тоққа чиқиш йўллари уларнинг ёнидан ўтади ва баъзи туристлар ушбу қоя расмларини зиёрат қилишни мақсад қилади.

Белдерсой дарёси водийси жуда гўзал, атрофдаги адирлардан Катта Чимён тоғининг гўзал манзаралари кўринади. Дарёнинг чап қирғоғида лагерь учун бир нечта ажойиб жойлар мавжуд. Шундай қилиб, тоғ туризми учун мос жой.

Бироқ таянч лагердан 4 километр узоқликда жойлашган ва у билан баландлиги фарқи 850-900 метр бўлган петроглифлар деярли ўрганилмаган ёки улардаги материаллар ҳалигача дунёга номаълум Белдерсой ён бағиридаги қоятош санъатининг ёши катта савол бўлиб қолмоқда. Баландлик, ёзда қуёшда, қишда қорда узоқ вақт туриш уларнинг ёшини аниқлашни қийинлаштиради.

Тахминларга кўра, қоятош расмлари ёши 6 дан 10 минг йилгача ўзгариб туради ва неолит даврига тегишли. Чирчиқ шаҳар тарихи музейи Белдерсой қоятошларини ўрганиб, маълумот йиғиб бормоқда.  Шубҳасиз, Белдерсой петроглифлари ҳам тарихдан олдинги даврнинг бошқа ёдгорликлари каби ўрганилиши ва сақланиши керак.

Х. Туйчибоев,

Чирчиқ шаҳар тарихи музейи бош муҳофизи