Кеча футбол бўйича Европа Миллатлар лигасининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Бельгия миллий термаси польшаликларни 6:1 ҳисобида енгди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Польша миллий термаси расмий ўйинларда  ҳеч қачон ўз дарвозасидан бирданига олтита тўп ўтказиб юбормаган.

Уэльс ўз майдонида нидерландларга 1:2, Ирландия ўз майдонида Украинага 0:1 ҳисобида ютқазди. Шотландия ўз уйида Арманистон термаси дарвозасига иккита жавобсиз тўп киртди.

Бугун Миллатлар лигасида бўлиб ўтадиган навбатдаги тур ўйинларида Португалия – Чехия, Швейцария – Испания, Норвегия – Словения, Швеция – Сербия,  Гибралтар – Болгария, Греция – Кипр, Косово – Шимолий Ирландия,  Шимолий Македония – Грузия ва  Мальта – Эстония термалари ўзаро куч синашади.