Мазкур ташаббус шу йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ўтказилган Сербия Республикаси Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт вазири Андреана Месарович билан учрашувда янгради.

Қайд этилишича, учрашувда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар электротехника, машинасозлик, озиқ-овқат саноати ва тўқимачилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Музокаралар давомида Савдо уйлари маҳсулотларни икки мамлакат бозорига тизимли равишда олиб кириш ва товар айирбошлаш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, Сербияда “Made in Uzbekistan” миллий экспозициясини ташкил этиш ва тадбиркорлар ўртасида мунтазам B2B учрашувларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Сербия Савдо-саноат палаталари ўртасида Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди. Кенгаш доимий мулоқот ва амалий ҳамкорлик учун янги платформа вазифасини бажаради.

Эришилган келишувлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, инвестицияларни кўпайтириш ва тадбиркорлар алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.