Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи 32 ёшли фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Aризада, мурожаатчининг бемор ўғлига хайрия қилиш учун Телеграм каналларида эълон бериб, ўзини Дилшодбек Нодирбеков деб таништирган шахсдан норози эканлиги қайд этилган.
Маълум бўлишича, бу шахс беморлар учун эҳсон пулларини йиғиб, тарқатиш билан шуғулланишини аёлга айтган.
Сўнг, алдаб, унга 200 юз минг сўм миқдордаги пулларни «эҳсон» тариқасида ўтказиб берган.
Бир оздан сўнг у киши яна кўп миқдордаги пулларини эҳсон қилмоқчи эканлигини айтиб, фуқаронинг банк картаси маълумотларини сўраб олади. Содда фуқаро унга телефонига келган СМСни ҳам айтади.
Натижада, «иши юрган» инсон жами 9 млн 34 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида эҳсон пулларини ўзлаштирган шахс 17 ёшли Кегейли туманида яшовчи, бола эканлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Aйтиб ўтиш лозим, фирибгарлик базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача (15 млн.дан 30 млн.гача) жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.