Киберхавфсизлик маркази киберҳужумлардан ва фирибгарлар алдовидан ҳимояланиш учун қуйидаги маслаҳатларга риоя этишимизни тавсия этмоқда:
— Банк дастурларини фақат расмий манбалардан юклаб олинг. Уларнинг банк томонидан тавсия этилган рўйхатда бўлганлари яхшироқдир;
— Шахсий маълумотларингизни телефон орқали, шахсан, электрон почта ёки ижтимоий тармоқлар орқали ҳеч ким билан баҳам кўрманг;
— Банк иловаларидаги ҳисобларингизни кузатиб боринг;
— Бепул Wi-Fi уланиш нуқталарига уланманг. Бузғунчилар сохта тармоқ яратиши ёки хавфсиз бўлмаган Wi-Fi майдонига кириши ва маълумотларингизни ўғирлаши мумкин;
— Фишинг уринишларидан эҳтиёт бўлинг. Электрон почта хабарларидаги ҳаволаларни босманг.