Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида хабар берди.
“Бугун Берлинда “Марказий Осиё – Германия” форматидаги илк вазирлар даражасидаги учрашувни ўтказдик. Ушбу механизм ишга туширилишини ҳамкорлигимизга янада тизимли ва амалий тус берадиган муҳим босқич сифатида баҳолаймиз.
Бугунги кунда Марказий Осиё Евроосиё юрагида жойлашган, ўз бирлигини, иқтисодий салоҳиятини ва глобал ролини изчил мустаҳкамлаб бораётган динамик минтақадир.
Биз инвестиция, технология ва савдо соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, муҳим хомашёлар, «яшил» энергетика, иқлим, транспорт боғлиқлиги ва логистика йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ишбилармонлик мулоқотини чуқурлаштириш зарурлигини таъкидладик.
Бугунги учрашув стратегик ҳамкорлигимизга янги суръат бағишлаб, “Марказий Осиё – Германия” саммитининг навбатдаги йиғилиши учун мазмунли натижалар олиб келишига ишонч билдирамиз.
Вазирлар учрашувини юқори савияда ташкил этгани учун ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефул жаноблари ва унинг жамоасига самимий миннатдорлигимизни билдирамиз”.