— Сўнгги пайтларда Ўзбекистон, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари Германия ва Европа Иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни жадал суръатлар билан ривожлантирмоқда.
31 октябрь – 2 ноябрь кунлари Германия федерал ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди. Олий даражадаги кўплаб учрашув ва музокаралар, Ўзбекистон-Германия ва Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигига оид долзарб масалалар муҳокама қилингани ҳозирданоқ ижобий самаралар бермоқда. Мазкур ташриф Ўзбекистон-Германия ўртасидаги янада яқин ҳамкорликка муҳим туртки бўлди.
Ўзбекистон бой ва ўзига хос маданиятга эга мамлакат. Мен ўзим бир неча бор саёҳатларим давомида бу юрт қанчалик гўзал эканлигига амин бўлганман. Нафақат тарихий мерос, балки ўзбек халқининг маданияти, меҳмондўстлиги нуқтаи назаридан ҳам.
Шу муносабат билан Германия аҳолиси ва европаликларни Ўзбекистоннинг исломгача бўлган маданияти ва тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида яқин кунларда Берлинда «Ўзбекистон – Александр Македонскийдан Кушон империясигача» номли катта кўргазма ташкил этишни режалаштирганмиз. Кўргазма Жеймс Саймон галереясида 2023 йил апрель – октябрь ойларида бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистондаги турли музейлардан олиб келинадиган 270 та археологик экспонат тақдим этилади.
Ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлигимиз янада кенгаяди, деган умиддаман, чунки бунинг учун икки давлат сиёсатчилари барча зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда.