Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг хабар беришича, 2022-2023 йилларда буюк аждодимиз – йирик олим ва файласуф Aбу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги UNESCO (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича махсус ташкилоти) иштирокида нишонланади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан Тожикистон, Эрон ва Туркия давлатлари ёрдамида ишлаб чиқилган эди.  Ушбу масала энди жорий йилнинг ноябрида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган UNESCO  Бош анжумани 41-йиғилишида тасдиқлаш учун киритилади.

“Мамлакатимизнинг UNESCO билан кенгайиб бораётган ҳамкорлигидаги яна бир муҳим қадами билан ҳаммани чин қалбимдан табриклайман”, — дейди Aзиз Aбдуҳакимов.