Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги .
Маълум қилинишича, 25 майдан 3 июнга қадар давом этаётган тадбир доирасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр ривожлантириш агентлиги ҳузурида республика ишчи штаби ташкил этилган.
Тозалик ишлари давомида маҳаллалар ва аҳоли яшаш ҳудудларини озода сақлаш, айниқса байрам кунлари чиқиндилар тўпланиб қолишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дастлабки беш кун ичида:
- 14 494 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди тозаланди;
- жараёнларга 33 024 нафар ходим жалб қилинди;
- 12 484 та махсус техника сафарбар этилди;
- ҳудудлардан 70 925 тонна қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқилиб, белгиланган тартибда бартараф этилди.
Таъкидланишича, бу каби тозалик тадбирлари аҳоли яшаш муҳитини янада озода сақлаш, атроф-муҳит муҳофазаси ва ҳудудларда экологик вазиятни яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.