Кейинги йилларда ипакчилик тармоғига янги лойиҳалар изчиллик билан татбиқ этилмоқда. Хусусан, Бешариқ туманида «Бешариқ ипаги» пиллачилик кластери ташкил этилиб, ҳосилни етиштиришдан бошлаб, қайта ишлашгача бўлган жараёнларни тўлиқ қамраб олиш чоралари кўриляпти. Бу, албатта, ўз ижобий натижасини ҳам кўрсатяпти.

Бешариқ тумани пиллакорлари мавсумда 3 360 қути ипак қуртини агротехник тадбирлар асосида парваришлаб, Фарғона вилоятида энг кўп, 188 тонна «кумуш тола» етиштирдилар ва биринчилар қаторида шартнома режаларини бажардилар.

Яна бир жиҳат, кластер раҳбари Маҳмуджон Маҳмудовнинг айтишича, ўтган йилда 500 минг долларлик ипак экспорт қилинган бўлса, жорий йилда бу рақам 1 миллион долларга етказилади, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.