Ҳодиса жойига тезкор равишда етиб келган қутқарув хизматлари ёнғинни қисқа вақт ичида назоратга олиб, соат 18:18 да тўлиқ бартараф этди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ушбу ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Шунга қарамасдан, ижтимоий тармоқларда воқеа натижасида жабрланганлар борлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди. Вазирлик бу каби маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, расмий манбаларга таяниш муҳимлигини таъкидлади.
Баёнотда айтилишича, айрим электрон нашрлар ва блогерлар ахборотни нотўғри талқин қилмаслиги, мавжуд маълумотлардан тўғри ва масъулият билан фойдаланиши зарур.