Маълум бўлишича, олиб борилаётган қурилишда 24 яшар фуқаро қулаб тушган бетон плита тагида қолиб кетган.

Олинган хабар асосида воқеа жойига бошқарма Ёнғин қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, бетон плита остида қолган фуқарони қутқариб олган, ҳамда Карман туман Тиббиёт бирлашмасига етказган.

Фуқаронинг аҳволи ҳозир қониқарли деб баҳоланган, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.