Қароргоҳи Женевада жойлашган Оға Хон жамғармасининг маданият масалалари бўйича бош директори Луи Монреал, жамғарманинг маданият масалалари бўйича директор ўринбосари Шеъроз Аллибхай, Оға Хон жамғармасининг Афғонистондаги маданият бўйича Бош ижрочи директори Ажмал Майвандий ва ЮНЕСКО собиқ Бош директори Ирина Бокова билан учрашдик, деб ёзмоқда Саида Мирзиёева.
⠀
Қайд этилишича, суҳбатнинг асосий мавзуси — Оға Хон жамғармасининг бутун дунё шаҳарлари ва тарихий обидаларини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётган “Тарихий шаҳарлар” дастури бўлган.
⠀
Оға Хон жамғармасининг маданий мерос объектларини асраб-авайлаш бўйича муваффақиятли тажрибаси ва юксак нуфузи шарофати билан Ўзбекистоннинг иккита муҳим обидаси: Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуаларининг реставрацияси бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.
⠀
Мазкур ноёб тарихий ёдгорликлар мамлакатимиз ва бутун дунё учун катта аҳамиятга эга. Уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир, деб хабар қолдирган Саида Мирзиёева.
Бибихоним ва Калон мажмуасини реставрация қилиш бўйича музокара олиб борилмоқда
Саида Мирзиёева қароргоҳи Женевада жойлашган Оға Хон жамғармаси раҳбарияти билан учрашди.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун имзоланди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида
- Ўзбекистонда электромобиллар импорти 2,6 баробарга ошди
- Якшанба куни иссиқ бироз пасаяди — Ўзгидромет
- Тошкентда фуқароларнинг 574,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахслар фош этилди
- Илм-фан ва инновация экотизими: тўққиз йиллик ислоҳотлар йўли
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Бугун тунда йилнинг энг ноёб метеор ёмғири кузатилади
- "Алишер Навоий" ҳамда "Пахтакор" метро бекатлари оралиғидаги эскалаторлардан бири йўловчилар учун фойдаланишга қайта топширилади
- Аҳаджон Кимсанбоев шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
- Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга пенсия проактив тарзда тайинланади