Гуманитар фанлар негизида курсантларни келажакдаги офицерлик фаолиятига тайёрлаш, ёш офицерларни хизматнинг бошланғич даврларида қўллаб-қувватлаш, лавозим мажбуриятларини бажаришига киришиб кетишга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган давра суҳбатида билим юртининг малака ошириш факультетида таҳсил олаётган офицерлар, мутахассис тайёрловчи кафедра раҳбарияти ва 4-5 босқич курсантлари иштирок этди.
Тадбир бошида билим юрти бошлиғининг ўринбосари, полковник С.Абдурайимов сўзга чиқиб, суҳбат қисқа вақтларда ўқишни тамомлаб қўшинларга йўл оладиган курсантларимиз учун жуда фойдали бўлишини, таҳсил олиш учун қолган уч ойдан янада мақсадли ва унумли фойдаланишга туртки бўлишини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг малака ошириш факультети офицерлари сўзга чиқиб, курсантлар ҳарбий хизматнинг бошланғич даврларида дуч келиши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг олдини олиш, келажакдаги офицерлик фаолиятига касбий ва руҳий жиҳатдан тайёрланиш борасида ўзларининг тавсияларини берди. Тадбир савол жавоблар ва тавсияларга бой тарзда ўтди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти