Microsoft асосчиси иқлим ўзгаришини коронавирус пандемиясига қиёслади, деб хабар беради Tengrinews.kz муаллиф блогига таяниб.
Миллиардер мамлакатларни худди COVID-19га муносабат билдиргани каби, иқлим ўзгаришига нисбатан бефарқ бўлмасликка чақирди, агар бу борада тузатиш чоралари кўрилмаса оқибатлари янада оғирроқ бўлишини таъкидламоқда.
Microsoft асосчисининг қайд этишича, иқлим ўзгариши туфайли ўлим даражаси келгуси қирқ йил ичида коронавирус пандемиясидан юқори бўлади.
"Агар дунёда карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтирмасак, пандемия туфайли ўлим ва иқтисодий қийинчиликлар мунтазам равишда рўй беради. Иқтисодий йўқотишлар кўлами ҳар 10 йилда COVID-19 билан таққосланади ", деди Гейтс.
У карбонат ангидрид чиқиндиларисиз электр энергияси, товар, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва одамларни дунё бўйлаб ҳаракатга келтиришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Билль Гейтс коронавирусга қарши вакцинани виждон билан тарқатишни сўраган эди. У вакцинани энг муҳтож бўлганларга тарқатишни таклиф қилганди.