Унда Россия, Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистондан ёш математиклар иштирок этди. Айни пайтда мазкур олимпиада натижалари эълон қилинди.
Қувонарлиси, ушбу нуфузли олимпиадада Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи ўқувчилари Шаҳбоз Ҳасанов, Абдулазиз Ҳайитов, Ўлмасбек Ҳазратов ҳамда Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси Вафо Тоғаевлар муваффақият қозонишди.
Ғолиб ўқувчилар Россия миллий ядро тадқиқот университетининг “Москва инженерлик-физика институти”да грант асосида ўқиш йўлланмасини қўлга киритдилар.