Видео лавҳада номаълум фуқаро томонидан унга нисбатан бир вақтда содир этган қоидабузарлиги юзасидан иккита жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори келганлиги айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар шунингдек, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 3-боби, 9-банди, биринчи хатбошисининг тўртинчи кичик бандига кўра, видеоёзувда қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш юритилаётган тақдирда видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувлар асосида маъмурий иш юритилмаслиги белгиланган.

Яъни, бир ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш юритилаётган вақтда айнан ушбу ҳуқуқбузарлик бўйича видеоёзувлар асосида яна бошқа маъмурий иш юритилмайди.

Шунингдек, видео лавҳада изоҳ бериб ўтган фуқародан ҳудудий ЙҲХБга мурожаат қилишини сўраб, изоҳда келтириб ўтилган жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарорларига албатта аниқлик киритилишини маълум қиламиз, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.