2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан жаҳон тажрибаси ва аҳолининг ижтимоий сўров натижаларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида истеъмол саватининг ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилди. 

Ўрганишлар шуни кўрсатадики, истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади.

Қайд этиш жоизки, истеъмол саватига озиқ-овқат маҳсулотларидан: нон, ёрма ва дуккакли мевалар, гўшт, сабзавотлар, полиз, мевалар (цитрус мевалар ва зираворлар) сут маҳсулотлари, шунингдек ноозиқ-овқат (дорилар, косметика ва уй-рўзғор буюмлари) маҳсулотлари ва коммунал хизматлар, транспорт харажатлари ва қўшимча ўқув курслари ҳам киритилган.

Таъкидлаш жоизки, истеъмол савати аҳолининг учта ижтимоий-демографик гуруҳи - меҳнатга лаёқатли аҳоли, нафақахўрлар ва болалар учун ишлаб чиқилиши керак. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бир ойда ўртача меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматлар рўйхати тайёрланди: