Бир вақтлар пахта сақлаш ва тозалашга мўлжалланган корхона анча йиллардан буён фаолият юритмаётганди. Айнан “Тупроққалъа текстиль” МЧЖ томонидан ажратилган 8 миллиард сўм маблағ ҳисобидан ушбу корхона фаолияти қайта йўлга қўйилади ва туман фермерлари етиштирган пахта хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш амалга оширилади. Бу ерда ҳам 150 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда Тупроққалъа туманида Хоразм вилояти саноат маҳсулотларининг 47 фоизи ишлаб чиқарилмоқда. Юқоридаги корхоналар иш бошлаши билан бу кўрсаткич 55 фоизга етиши мумкин.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири