IQAir порталига кўра, соат 9 ноябрь соат 10:30 атрофида Тошкент ҳавосида майда PM-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 33 мкг/м3ни ташкил этган – бу «нисбатан зарарсиз» таснифидаги кўрсаткич ҳисобланади.

  • Рейтингда 1-ўринни Ҳиндистоннинг Деҳли эгаллаган – PM-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 547 мкг/м3.
  • Покистоннинг Лаҳор шаҳри 2-поғонада – 422 мкг/м3.
  • Учликка Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри якун ясади – 197 мкг/м3.

Шунингдек, рейтингда кейинги ўнталик ўринларини Покистоннинг Карачи, Бангладешнинг Дака, Индонезиянинг Жакарта, Ироқнинг Бағдод, Ҳиндистоннинг Мумбай, Кувайтнинг Кувайт шаҳри, Хитойнинг Ченгду шаҳарлари банд қилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан PM-2,5 дисперс зарраларидир.