Пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:

  • тут уруғи тайёрлаш;
  • тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
  • тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
  • тут ипак қурти парваришлаш;
  • тирик ва қуриқ пиллани саралаш;
  • тирик пиллани қуритиш;
  • пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
  • пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
  • уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
  • тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
  • тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
  • тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
  • тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.