Хусусан, Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Хусайн Амир Абдуллаҳиён ва Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувлар давомида томонлар олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилдилар ҳамда устувор йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.