Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабарига кўра:

  • Алмамедов Улугбек Алиджанович — беш йил муддатга Тошкент шаҳар маъмурий судининг раиси лавозимига;
  • Эргашев Баходир Абдурасулович — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилоят маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

  • Абдураимов Фаррух Сойибжонович — беш йил муддатга Сирдарё вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги тегишли фармойишларига мувофиқ амалга оширилди.