Жумладан, 133 кг 713.5 гр. героин, 159 кг 478 гр. опий, 1 тоннадан ортиқ гашиш, 300 кг. 786 гр. марихуана, 79 кг. 842,5 гр. кўкнор, 247 кг. 150,4 гр. каннабис ҳамда турли хилдаги психотроп ва психофаол моддалар ёқиб юборилди.

Ўзбекистонда 2021 йилда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 7142 та жиноят фош этилган. 2020 йилда бу кўрсаткич 6032 тани ташкил қилган.

2021 йилда республикада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишида 1 тонна 864,4 кг. миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинган. Ўтган йили гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни амалга оширган шахсларнинг 131 нафари чет эл фуқароларидир.

Божхона қўмитасининг маълум қилишича, йўқ қилинган наркотик моддаларнинг 530 кг.дан ортиғи божхоначилари ҳиссасига тўғри келиб, улар томонидан тезкор тадбирларда ушлаб қолинган.

БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал хоним гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади.

Жорий йилда божхоначилар томонидан аниқланган йирик ҳолатлар ва Давлат божхона қўмитасининг Ситуацион маркази фаолиятига тўхталиб ўтди.

Давлат божхона қўмитаси томонидан 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 186 та ҳолатда 558,4 кг. гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйилди.

Мазкур тадбир 26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил июнь ойида “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” тадбири ўтказилди.