Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шўрчи туман Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро хонадони олдида ўсиб турган ўсувчанлигини йўқотмаган бир туп Терак дарахтини ноқонуний равишда кесиб олгани маълум бўлди.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Э.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 25 баробари -8 миллион 500 минг сўм ҳисобида маъмурий жарима белгиланди.

Ушбу ҳолат оқибатида табиатга 5 миллион 440 минг сўм зарар етказилган.

Шунингдек, фуқарога кесилган бир туп дарахт учун компенсация тарзида 10 тупдан кўчат экиш ва уни парваришлаб бериш мажбурияти юклатилди.