Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида режиссёр Хўжамберди Эгамбердиев томонидан саҳналаштирилган “Чол ва денгиз” спектакли мутахассислар кўригига тақдим этилди.
Кўрикда маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Aҳмедов, вазирликнинг Театр ва сирк санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Махмутбай Aйтниязов, Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази репертуар-таҳририят шўъбаси мудири Шорустам Aбидов иштирок этди.
Куннинг иккинчи ярмида мутахассисларга режиссёр Шамсиддин Усмонов томонидан саҳналаштирилган “Лир фожеаси” спектакли намойиш этилди.
Намойишдан сўнг мутахассислар ва жамоат вакиллари томонидан қизғин муҳокамалар олиб борилиб, актёр ва режиссёрлар маҳоратини ошириш бўйича тавсиялар берилди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.