Доха шаҳрида Қатар «Мастерс» турнирига старт берилди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақанинг биринчи кунги беллашувлари ўзбекистонлик дзюдочилар учун муваффақиятсиз якунланди.
Бугун татамига чиққан тўрт нафар дзюдочимизнинг ҳеч бири совриндорлар сафида жой ололмади. Лекин чорак финалга етиб келган -60 кг вазн тоифасидаги дзюдочиларимиз - Шарофиддин Лутфуллаев ва Диёрбек Ўразбоев 468 рейтинг очкосини қўлга киритди.
Улар бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувларида мос равишда Россия ва Нидерландия дзюдочиларига ютқазиб қўйишди. Диёра Келдиёрова ва Сардор Нуриллаев ҳам ўз ҳисобларига 200 рейтинг очкосини қўшиб қўйишди.