Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 56 544 тонна, жумладан 18 декабрда куни 3 682 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2022 йил 18 декабрда тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 2 415 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Тошкент шаҳри ва вилоятига 1 581 тонна, Андижонга 286 тонна, Бухорога 136 тонна, Қашқадарёга 33 тонна, Наманганга 314 тонна, Сурхондарёга 21 тонна, Фарғонага 44 тонна.

Нефтни қайта ишлаш заводларида, жумладан Бухоро заводида 65,6 минг тонна ва Фарғона заводида 23 минг тонна88,6 минг тонна хом-ашё захираси яратилган деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.