Жорий йил якуни билан йилига 4,9 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади ва жами цемент ишлаб чиқариш қувватлари 20 млн тоннага етказилади.

Шунингдек, йилига 22,2 млн кв метр қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича янги қувват ишга туширилиб, жами қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича қувватлар 42 млн кв метрни ташкил этади.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-март ойларида 31 та инвестиция лойиҳаси бўйича жами 40,25 млн доллар, шундан 21,4 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Умумий қиймати 5 млн доллар бўлган 1 та – "Monolith Asia" МЧЖ ҚКда пайвандлаш электродларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилди ва 200 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Шунингдек, ҳудудларни саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурларига асосан дастлабки рўйхатга асосан 2021 йилда қурилиш материаллари соҳасида жами 806 та лойиҳа бўйича 7 трлн 580 млрд сўм, жумладан 1-чоракда 1 трлн 458 млрд сўм ўзлаштириш белгиланган.

Эътиборлиси, 2021 йил 1-чоракда 806 та лойиҳа бўйича 1 трлн 523 млрд сўмлик маблағлар ёки режага нисбатан 104,5 фоиз ўзлаштирилган. Шундан, жорий йилнинг 1-чорагида 288,1 млрд сўмлик 43 та лойиҳа ишга туширилган ва 397 та янги иш ўрни яратилган.