Бу 2022 йил 10-14 июнда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларида маълум бўлди.
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларига жами 6 004 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барча ҳажми сотилди. Бунда, биржа савдолари орқали "Хоразм шакар" МЧЖ томонидан 3 000 тонна ва "Ангрен шакар" МЧЖ томонидан 3 004 тонна шакар сотилди.
Шакарни биржада харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда.