Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакиллари Қирғизистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги органик деҳқончилик бошқармаси, Кореянинг Қирғизистондаги “KOICA” халқаро ҳамкорлик агентлиги, шунингдек, “Қирғизистон ўрмон ва ердан фойдаланувчилар уюшмаси” ташкиллаштирган “Organic Expo-2022” кўргазмаси доирасидаги форумда иштирок этди.
Мазкур форумда техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъуллари томонидан Европа бозорига Органик маҳсулотлар экспортини янада кенгайтириш, ишлаб чиқарувчиларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Ўзбекистонда ҳукумат томонидан ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳамда имтиёзлари тўғрисида иштирокчиларга тақдимотлар ўтказилди.
Форумда Ўзбекистонда Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича тажриба алмашилди.