2021 йил 13 мартда Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ва Қирғизистон Республикаси Энергетика ва саноат вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар «Қамбарота ГEС-1» инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши ҳамда «Шимолий Сўх» газни ер остида сақлаш иншооти (ГEОСИ) фаолияти доирасидаги ҳамкорликни қирғиз томони билан яқиндан ўрганиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, электр энергетикаси, нефть-газ, кўмир саноати, табиий газ етказиб бериш ва «Шимолий Сўх» ГEОСИ эксплуатацияси бўйича 4та кичик қўмитадан иборат қўшма мувофиқлаштирувчи қўмита тузилди. Ҳар бир кичик қўмита учун комплекс дастурлар («Йўл хариталари») ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.