Республика Маънавият ва маърифат марказида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”устувор йўналишларига бағишлаб “Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш вазифалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров қатнашди.
Унда “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида маънавий ривожланишни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш йўналишидаги устувор мақсад ва вазифалар”, “Эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш”, “Янги маънавий макон ва маърифатли жамият барпо этиш йўналишидаги устувор мақсад ва вазифаларни амалга ошириш механизмлари” мавзуларида таниқли олимлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари, партия сиёсий Кенгаши аъзолари маъруза қилдилар, биргаликда амалга ошириладиган ишлар хусусида фикр алмашдилар.
Республика Маънавият ва маърифат марказираҳбари Минҳожиддин Мирзо ўз сўзида олдинда турган долзарб вазифаларга тўхталди: – Биз Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясига катта ҳурмат билан қараймиз. Чунки бу партия кўпроқ амалий лойиҳалар асосида ишлайди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавиятдир”. Агар ўз сафида жуда кўп миллий иқтисодиётимиз ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларни бирлаштирган партия билан маънавий-маърифий тизим жонкуярлари бирлашса, катта мақсадлар йўлида ҳамкорлик қилса, жуда каттанатижаларга эришиш мумкин”.
Бугунги кунда партиянинг аъзолари сони 1 миллион 100 минг нафардан ошгани бежиз эмас. Улар орасида илғор фикрли, инновацион ёндошувлари, ватанпарварлиги билан янги Ўзбекистон ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган йирик тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар, хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, таниқли олимлар, қурувчилар, шифокорлар, адабиёт ва санъат намояндалари бор.
Мамлакатимиз иқтисоди жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Унда тадбиркор ва ишбилармонларфаол ҳаракат қилмоқда. Бугунги кунда бирор бир соҳани уларсиз тасаввур қилиш қийин. Тадбиркорлар томонидан нафақат янги ишлаб чиқариш корхоналари, балки хусусий таълим муассасалари, ўқув марказлар, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, хусусий тиббиёт муассасалари, нодавлат телерадиоканаллар, интернет сайтлари, реклама агентликлари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Шу билан бирга мазкур муассасаларда ҳам маънавий-маърифий ишлар устувор бўлиши зарур. Тадбиркорлик маданиятини ва бозор маънавиятиниюксалтиришга эҳтиёж бор. Афсуски, бугунги кундамўмай фойда илинжида ўз қадриятлари илдизига болта ураётган, беҳаёлик, ахлоқсизликни тарғиб этаётган “тадбиркор”лар ҳам йўқ эмас.
Давра суҳбатида ана шундай ҳолатлар, хусусан, хусусий телерадиоканаллар, реклама агентликлари орқали эфирга узатилаётган хорижий сериаллар,фильмлар, реклама воситалари маънавий мезонлар асосида муҳокама қилинди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат марказининг масъул ходимлари, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда партиядан Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларига сайланган депутатлар қатнашди.
Тадбирда Марказнинг партия билан ҳамкорликда келгусида амалга ошириладиган ишлар борасида келишиб олинди.