Аниқланишича, заводда табиий газ босими пасайиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми камайишига, ишлаб чиқариш жараёнида энергоресурслари сарфи, аксинча, ўсишига олиб келган. Бунинг оқибатида ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи ўсиши эҳтимоли юзага келган.
Корхонага кўмаклашиш мақсадида Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ҳудудгазтаъминот” АЖга тегишли сўров хати киритилиб, “Toshkent Yog’-moy Kombinati” ҚҚ АЖдаги қозонхонасида носозлик бартараф этилди ва табиий газ босими нормаллаштирилди.