Бу ҳақда 9 январь, сешанба куни Тел-Авивга ташрифи чоғида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Матбуот анжуманида сўзга чиққан сиёсатчи ҲАМАС террорчилик ташкилоти томонидан гаровга олинганларни эслади. У, шунингдек, Ғазо секторида “ўткир озиқ-овқат танқислиги”га дуч келган ва қариндошларини ҳам йўқотаётган юз минглаб тинч аҳоли ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, минтақа раҳбарлари “оғир гуманитар вазият ва Ғазо секторида ҳалок бўлган тинч аҳоли сонидан” хавотирда. Шу билан бирга, АҚШ Давлат котиби Халқаро суддаги Исроилнинг “геноцид” айбловини рад этди.

“ҲАМАС, Ҳизбуллоҳ, ҳусийлар ва уларнинг тарафдори Эрон Исроилни йўқ қилишга ва яҳудийларни оммавий ўлдиришга очиқдан-очиқ даъват этишда давом этмоқда”, деди Блинкен.

Унинг айтишича, тинч аҳоли орасида яшириниб юрган ва “мактаб ва касалхоналарни ёқиб юборган” ҲАМАС террорчиларига қарши кураш Исроил учун курашни “ақл бовар қилмайдиган даражада қийинлаштирмоқда”.

Шу билан бирга, у инсонпарварлик ёрдамининг Ғазо секторига “хавфсиз ва ишончли” тарзда етказилиши учун Қуддусни барча чораларни кўришга чақирди, деб хабар беради korrespondent.net.

“Фаластин фуқаролари вазият имкон берган заҳоти уйларига қайтишлари керак”, деди Блинкен.