Текширув пункти бир кун аввал очилган. У орқали аллақачон 150 дан ортиқ одам ўтган. Улар орасида Испания, Германия ва Буюк Британия фуқаролари бор. Навбатда россияликлар турибди – улар энди рухсат берилишини кутмоқда, деди элчихона. Ғазодан ярадорларни олиб кетаётган тез ёрдам машиналари чегарадан ўтишда давом этмоқда. Шунингдек, “Чегара билмас шифокорлар” халқаро гуманитар ташкилотининг 22 нафар ходими кетишга муваффақ бўлди. Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктида асосан икки фуқароликка эга бўлганлар ва анклавга меҳмон сифатида келганлар йиғилган.

Шунингдек, БАА минг нафар фаластинлик болани даволанишга қабул қилиши маълум бўлди. Шахсан мамлакат президенти топшириқ берди. Ҳар бир одам қариндошлари ҳамроҳлигида давлат тиббиёт муассасаларида реабилитациядан ўтади, деб хабар беради mir24.tv.