Юқори мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида (UNWTO) Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита раиси ўринбосари, Экология вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.
Ташриф давомида жорий йилнинг 16-20-октябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган (UNWTO) Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессиясига тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсад қилинган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу кенг кўламли тадбир доирасида (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвилининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрига “Жаҳон маданий туризм пойтахти” мақомини бериш тўғрисида (UNWTO) Бош Ассамблеясининг Махсус резолюцияси қабул қилиниши режалаштирилган.
(UNWTO) делегациясининг Тошкент ва Самарқандга ташрифи 16-июлгача давом этади.