Ҳудуд имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш мақсадида Боботоғ давлат ўрмон хўжалигида 4,5 гектар ерда заъфарон, 1 гектарда лаванда, 50 сотих ерда годжи доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилган. Бу экинлар бошқа ўсимликларга қараганда парвариши оғирроқ ўсимликлардир.

Ўтган йилда ўрмон фондининг 17 минг 663 гектари 538 та фуқарога инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан ижарага берилди. Жорий йилда эса 2 минг 600 гектар ер хусусий секторларга ижарага берилади.