Унда фильмни суратга олиш бўйича барча ташкилий масалалар ҳақида келишиб олинди.

Хусусан, фильм орқали Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида дунё ҳамжамиятига тўғри ва ишончли маълумотлар бериш, сценарий ёзиш жараёнларида ҳамкорликда ишлаш муҳимлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунлари бўйича ишчи гуруҳнинг шу каби йиғилишларини анъанага айлантириш, томонлар ўртасида мунтазам алоқани йўлга қўйиш, фильмни суратга олиш билан боғлиқ ташкилий ва молиявий масалаларни тез муддатларда ҳал этишга келишиб олинди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.