Профессор 2022 йил май ойида Ёзувчилар уюшмасида бўлиб, уюшма вакиллари билан бўлган учрашувда “Бобурнома” таржимасининг қайта нашри ҳақида хабар берганди (биринчи нашр 2016 йилга тегишли).
Янги нашр профессорнинг Бобур аждодлари ҳақида батафсил маълумот келтирилган мақоласи билан очилади. Унда олим Бобур ва унинг авлодлари борасида Ғарбда ўрнашиб қолган тушунча – “Буюк мўғуллар империяси” деган ном хато эканини исботлайди.
АҚШ Конгресси кутубхонасининг немис тилидаги адабиётлар бўлими ходими доктор Дэвид Б.Моррис “Бобурнома” таржимасининг янги нашри каталогга киритиш, рақамлаштириш учун қабул қилинганини хабар бериб, ажойиб китоб учун таржимонга миннатдорлик билдирди.