Муассаса 360 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда 24 нафар педагог-тарбиячи 222 нафар болага таълим-тарбия беряпти. Куни кеча боғча очилишига бағишланган мўъжаз тадбир ўтказилди.
Пандемия туфайли давом этган узоқ муддатли танаффусдан кейин Учтепа туманидаги 399-мактабгача таълим ташкилоти яна болаларни ўз бағрига олди. Муассаса 360 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда 24 нафар педагог-тарбиячи 222 нафар болага таълим-тарбия беряпти. Куни кеча боғча очилишига бағишланган мўъжаз тадбир ўтказилди.
— Муассасамиз айни пайтда пандемия даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган муваққат санитария-эпидемиология талабларига жавоб беради, — дейди 399-мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Гулпаршин Узоқбергенова. — Шу кунларда муассасамизга яна 180 нафар бола қабул қилиниши режалаштирилган. Ҳозир фаолият юритаётган 12 та гуруҳга 15 нафардан бола олиниб, таълим-тарбия жараёни барча санитария қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилади.
Боғчанинг очилиш маросимида 60 нафар бола хуш кайфиятда тарбияланувчилар сафига қабул қилинди.
Суратларда: боғча ҳаётидан лавҳалар.
Суратчи: Музаффар Абдуллаев