Ҳар бир фуқаро ободончилик ишларини ўз хонадонидан бошлагани учун ҳам бугун “Боғишамол" маҳалласи обод масканга айланиб бормоқда. Айтиш жоизки, “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.

Дастур доирасида ички хўжалик йўллари таъмирланиб, симёғочлар янги бетон устунларга алмаштирилмоқда. Электр трансформаторлар янгиланиб, газ ва ичимлик суви тармоқлари таъмирланмоқда.