- 12 сотихлик лимонариямиздан 5-6 тонна хосил оламиз.  Бир туп кўчат 20-25 кило хосил беради.  Лимон асосан қишда пишади.  Уни махсус метод асосида август ойига қадар совутгич омборда сақлаймиз.  Ҳозирги нарх билан ёздаги нарх уч карра ортади.  

Ўз тажрибамизни маҳалладошларга ҳам ўргатмоқдамиз. Ўзим ҳам Саъдий Шеърозий маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида иш бошладим. У ерда ҳам аҳолини кўчатчилик ва лимончиликка ўргатмоқдаман,  — дейди ўз маҳалласида тадбиркор, ўзга маҳаллада ҳоким ёрдамчиси бўлмиш Муроджон Эшонхўжаев.  

— Маҳаллада 1224 хонадон мавжуд бўлиб,  6227 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улар асосан лимончилик, гилосчилик, боғдорчиликка билан шуғулланишади.  Хонадонбай ўрганиш чоғида бу йўналишларни янада кенгайтириш бўйича чоралар кўрмоқдамиз, — дейди Боғишамол-2 маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Равшан Эшонхшжаев