Вазирлар Маҳкамасининг 66-сонли қарорига, мувофиқ фуқарога 4 870 евро ва 190 000 Россия рубли қайтариб берилди, қолган 220 000 Россия рубли эса ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинди.

“Навоий” чегара божхона постида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. Қўшни давлатга чиқиб кетаётган йўловчи шахсий кўрикдан ўтказилди.

Фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганда, қорин қисмида, шим ичига яширилган ҳолда оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган 630 000 Россия рубли нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.